“Euronews.travel” нашри Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлар учун тобора очилиб бораётгани тўғрисида мақола эълон қилди. “Дарё” мақоланинг таржимасини тақдим этади.
Угом-Чотқол миллий боғи: табиат қўйнида қор қоплонлари ва қизил тулкиларни томоша қилинг
Ўзбекистонда сайёҳлик ва рейслар сони ортиб бораётган бир пайтда, мамлакат ўзининг экотуризм салоҳиятини ҳам ривожлантирмоқчи. Мамлакатнинг узоқ шимоли-шарқида жойлашган Угом-Чотқол миллий боғи сайёҳлар ташриф буюриши шарт бўлган манзил ҳисобланади, у ерда ноёб флора ва фауна ҳамда сутемизувчилар, жумладан, қор қоплонлари ва қизил тулкилар яшайди.
Чотқол тоғи атрофидаги ҳудуд UNESCO биосфера резервати ҳисобланади ва бу ерда милоддан аввалги 1000—2000 йилларга оид қадимий чизмаларни ҳам топишингиз мумкин.