Биз учун табиат она демакдир

Фото: trikky.ru

Она табиатнинг бағрида бугун,
Яйраб, яшнамоқлик бизларга қувонч.
Ҳар тонгнинг нур билан уйғонишига.
Қалбларда сурурла гуллайди ишонч.

Азиз замондошлар, азиз юртдошлар.
Бир лаҳза ўйлангиз, фикрланг бир бор.
Бизларга ишонган ҳур табиатни
Ишончин йўқотдик аслида кўп бор.

Тиниши мумкиндир сокин ва жим-жит,
Шарқироқ сойларнинг овози бир кун.
Тоғ-у тошлараро оҳулар бежон
Яшнаган ўрмонлар ёниши мумкин.

Тоза ва бокира само ҳавоси,
Захарли тутунга айланса бир дан.
Бу ҳолат ким сабаб бўлиши мумкин
Ақлли, идрокли, онгли инсондан.

Бизни ўраб турган яшил бу водий,
Биздан меҳр сўрар, мурувват сўрар.
Қуруб бораётган дарё сувлари
Самодан бахт кутар, шафоат кутар.

Биз учун табиат она демакдир,
Тошқин дарёлардай узун сочлари.
Унинг юрагида порлайди қуёш
Қуюқ қошларидир яйлов, қирлари.

Қадрига етайлик дўстларим бугун,
Азиз неъматлари бор табиатни.
Меҳр сабаб гуллай бошлайди дунё
Биз асл тиргаги шу жамиятнинг.

Бир ниҳол экса гар ҳар бир одамзод,
Бу замин боғ бўлар, гулзорлар бўлар.
Ҳиссамиз қўшайлик азиз дўстларим
Юрт обод бўлса гар кўнгиллар тўлар.

Улашинг: