Фото: utilizator.club
Экологиянинг олтин қоидасида шундай дейилган: “Сен табиатга қандай муносабатда бўлсанг, табиат ҳам сенга ҳудди шундай муносабатда бўлади”
Маълумки, инсониятнинг эҳтиёжлари чексиз бўлиб, одамлар уларни қондириш жа- раёнида табиий ресурслардан фоидаланадилар. Дастлаб одамларни табиатнинг ўзи боққан бўлса, кейинчалик эҳтиёжларнинг ортиши натижасида одамлар табиат ииъомлари билан кифоялан-май, керакли нарсаларни табиатдан ўзлари олишга, табиий ресурслардан турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқа-ришга ўтдилар.
Бу билан табиатдаги мувозанатга сезиларли даражада таъсир кўрсата бошладилар. Шу тариқа экологик муаммолар пайдо бўла бошлади. Бу эса ўрмон майдонларнинг жадал суръатларда қисқаришига, чўл-саҳроларнинг бостириб келишига, тупроқнинг бузилишига, озон қатламининг емирилишига, ер ҳавосининг ўртача ҳарорати ортиб боришига ва бошқа ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Экологик муаммоларни ечиш йўналишларидан бири экологик таълимни янада ривожлантириб, экологик маданият ва маънавиятни юқори даражага кўтаришдир.
Табиатга бўлган эҳтиром ва унинг сирларини англаб етишга интилиш буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий дурдоналарида ўз аксини топиб, бу жаҳон илмига беқиёс ҳисса бўлиб қўшилгани ҳақида жуда кўп ва хўп гапириш мумкин. Масалан Абу Райҳон Берунии ўзининг “Минералогия” асарида ўша даврнинг етук олими ва давлат арбоби бўлмиш Жайҳоний таърифлаган мине- раллардан, улар ҳақидаги маълумотлардан кенг фойдаланган ва уларнинг моҳиятига юксак баҳо берган.
Беруний ўзининг «Сайдана» асарида эса 1116 турдаги дориворга, шундан 750 ўсимлик ва 101 та ҳайвонга батафсил таъриф беради. Буюк юртдошимиз илмий меросининг амалий аҳамияти шундаки, у ўзининг илмий-назарий тад- қиқотлари, тажрибаларида табиатдаги барча ҳодисалар муайян табиий қонуният асосида юз беради, ташқи кучнинг таъсири уни издан чиқариши мумкин, деган ҳулосага келади. Бу бугун ўз исботини топган ҳақиқатдир.
Salom, men fikr bildiruvchiman.
Fikrlarni tasdiqlash, tahrirlash va o’chirishni boshlash uchun boshqaruv panelidagi Fikrlar bo’limiga o’ting.
Fikr bildiruvchilar avatari Gravatar orqali ko’rsatiladi.