Атроф-муҳит ва табиат ҳақида қайғурадиган машҳурлар

Голливуд юлдузлари орасида Ер сайёраси, табиат муҳофазасига ўз ҳиссасини қўшадиганлари ҳам бор. Уларнинг айримлари ёввойи табиатдаги ҳайвонларни асраш учун сармоя киритган бўлса, бошқалари ўрмонларни тиклаш учун маблағ ажратган.

Леонардо Ди Каприо

“Титаник” кинокартинаси юлдузи Леонардо Ди Каприо Ер сайёрасининг экологик ҳимоячилардан бири. Актёр ўзининг DiCаpriо Foundation (LDF) фондини яратди, у сайёрамиз келажаги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун мунтазам саммитларни ўтказади.

Жизел БМТнинг эзгу ният элчиси ҳисобланади. У кўплаб ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Модель қайта ишланган материаллардан биологик парчаланадиган сандаллар линиясини яратди.

Бюндхен мунтазам равишда даромадининг ярмини Бразилия ўрмонларини тиклаш ва денгиз тошбақаларини ҳимоя қилишга сарфлайди. Модель фаоллар билан биргаликда 15 гектар ерга 25 мингдан ортиқ ўсимлик эккан ва 40 ёшга тўлган куни яна 40 минг дарахтга ҳаёт бахш этди.

Жизел 2010 йилда атроф муҳитга зарар етказмайдиган Sejaa Pure Skincare номли терини парвариш қилиш косметика брендини ишга туширди.

Улашинг: